Шри-Ланкада қоғоздан ясалган полициячига пора беришга урунганлар ҳибсга олинди (видео)

Screenshot_2
banner
[Всего голосов: 0    Средний: 0/5]

23 ёшли икки нафар эркак ўз мопедида қоғоздан ясалган полициячига пул таклиф қилаётганини видео тасвирга олиб ижтимоий тармоққа жойлади. (дарё.уз)

Кейинроқ ролик қаҳрамони ҳам, оператор ҳам полиция томонидан қўлга олинган.

Йигитларга полиция шаънини ерга уриш, давлат мулкига зарар етказиш ҳамда ҳуқуқ-тартибот органларининг нуфузига путур етказиш каби айбловлар қўйилди. Уларнинг иши судда 3 январь куни кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра йигитлар гаров эвазига қўйиб юборилди.

Маълум бўлишича, Шри-Ланкада расмий жарималардан қочиш ва узоқ вақт суд ишида қатнашишнинг олдини олиш мақсадида офицерларга пора бериш кенг тарқалган. Transparency International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг маълумотларига кўра, полиция Шри-Ланкада энг коррупцияланган ижтимоий институт саналади.

Телеграм каналимизга обуна бўлинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAD_oW0HVYdoVaRdecQ

Теглар:
·
Рукн:
Жаҳон
banner
Bo'limlar

Send this to a friend