«Уч бақалоқ» фильмида шаҳзода Туттига ким овоз берганини биласизми?

5
banner
[Всего голосов: 2    Средний: 4/5]

Кўпчилигимиз ишга кеч қолаётганда кўпроқ такси хизматидан фойдаланамиз. Яқинда мен ҳам ишга шошиб, такси тўхтатишимга тўғри келди. Ишхонамгача бўлган йўлда жиддий тирбандлик юз бергани туфайли анча вақтим такси тўхтатишга кетди. Шундай вазиятда ёши тахминан олтмишдан ошган бир инсон машинасини ўт олдириб, «йўл бўлсин болам?» деб сўраб қолди. Борадиган манзилимни тушунтирган заҳоти йўл кира ҳақига қанча беришимни ҳам сўрамасдан машинага ишора қилди.
Ўзини Кабир деб таништирган ҳайдовчи билан йўл-йўлакай суҳбатлашиб кетдик. Бироздан сўнг радио орқали янграётган қўшиқ ёқмади шекилли радиони мурувватини пастлатиб бошқасига ўтказа бошлади…

1

— Қачон қарама шу радиода беш олтита санъаткорни ашуласидан бошқасини қўйишмайди, турли суҳбатларда ҳам доимий уч тўртта таниқли санъат вакиллари чиқишади, — деди Кабир ака. — Бизга ўхшаган санъаткорларни бировнинг эслагиси ҳам келмайди…
Касбим журналист бўлганлиги боис, Кабир аканинг гапи сергаклантирди. Шу боис у кишига дарҳол бир неча саволларни бердим.

— 1961 йилда телевидениега ташриф буюрганман, — дейди Кабир Ғофуров. — Ўша кезлари болажонларга бағишланган турли кўрсатувларда бошловчилик қилардим. Албатта, санъаткор бир йўналишда меҳнат қилса, қобиққа ўралиб қолиши мумкин. Шунинг учун 1965 йилга келиб «Ўзбекфильм» қошидаги дубляж студиясига қатнай бошладим. Ўша пайтларда «Уч бақалоқ» фильмидаги Шаҳзода Тутти, «Хаёлпараст»да Мишутка ҳамда Ҳинд кинолари билан бирга қирққа яқин кино актёрларига овоз берганман. Ўша жараёнларда Ҳамза Умаров, Тўлқин Тожиев, Обид Юнусов каби дубляж санъатининг забардаст актёрлари билан бирга фаолият олиб бориш насиб этган.

4

1971 йилда ўрта мактабни тамомлаб ҳозирга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжатни топширдим. Аммо бу борада омадим келмади. Шундан кейин ота касбини давом эттираман деган умидда ошпазлик бўйича махсус очилган ўқишга кирдим. Хуллас, бу йўлни танлаганим учун санъатни тарк этдим. Қирқ йилга яқин ошпазлик билан шуғулландим. Бу ишимни ортидан обрў қозондим, оиламнинг каму кўстини тўлдирдим. Нолисам гуноҳ бўлади. Лекин санъатга нисбатан меҳри бўлакча. Армонларимдан биттаси ҳам айнан етук санъаткор бўлиш эди. Фарзандларимнинг биронтаси санъатга қизиқмади. Балки набиралардан санъат йўлини танлаб, менинг армон ва орзуларимни рўёбга чиқарар. Бунисини энди вақт кўрсатади.

3 2

Суҳбатимиз анча қизиганда манзилга етиб келганимни сезмай қолибман. Кабир акадан телефон рақамини ёзиб олиб у кишининг ҳаёт ҳақидаги хулосалари, қоғозга кўчиб улгурмаган фикрлари билан ўртоқлашиш мақсадида яна бир бора учрашишга келишиб олдик.
Элбек Шойим суҳбатлашди.

«Уч бақалоқ» фильмида шаҳзода Туттига ким овоз берганини биласизми? Автор admin средний рейтинг 4/5 - 2 рейтинги пользователей
Теглар:
banner
Bo'limlar

Send this to a friend