Меҳмонхонани эслатадиган қамоқхоналар (суратлар)

6
banner
[Всего голосов: 1    Средний: 5/5]

Insider Pro дунёнинг турли мамлакатларида қамоқхонада жазо муддатини ўташ турлича бўлишини исботловчи суратларни тўплаб тақдим этди, деб хабар бермоқда дарё.уз .

Финляндиянинг Суоменлинна қамоқхонасида тиконли симлар йўқ, фақатгина у қадар баланд бўлмаган панжара мавжуд, шунинг учун ҳам бу ерни «очиқ қамоқхона» дея аташади.

1

Норвегиядаги Халден қамоқхонасида маҳбусларга овқат пиширишга, видеоўйинлар ўйнашга ва баскетбол билан шуғулланишга рухсат беришади. Маҳбус хонаси эса университет ётоқхонасига ўхшайди, махсус юмшоқ матраслар билан таъминланган. Норвеглар маҳбусларга нисбатан яхши муносабат билдирилса улар жамиятнинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин деб ҳисоблашади.

2

Янги Зеландияданинг Отаго шаҳрида жойлашган ахлоқ тузатиш марказидаги маҳбуснинг хонаси ўсмирнинг ётоқхонасини эслатади.

3

Сан-Педро қамоқхонаси 20 йил олдин пайдо бўлган. У Боливиядаги Ла-Пас шаҳрининг бутун бошли кварталини эгаллаган. Квартал баланд деворлар билан ўралган бўлиб, унинг ичида қўриқчилар йўқ, улар фақат чегара қисмида соқчилик қилишади. Сан-Педрода 3 мингга яқин маҳбуслар оиласи билан яшайди. Унинг ҳудудида очиқдан-очиқ гиёҳванд моддалар билан савдо қилинади.

4

Австриядаги адолат маркази архитектура нуқтайи назаридан бошқа қамоқхоналарга ўхшамайди. Бинонинг лойиҳачиси Жозеф Хоушенн уни жуда ёқин қилишни истаган. Қамоқхонага киришда маҳбусларнинг инсоний муомала ҳуқуқига эга эканлиги ва шахсий қадр-қимматини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидловчи иккита ёзувга кўзингиз тушиши мумкин.

5

Испаниянинг Аранхуэс қамоқхонасида болаларга жазога ҳукм этилган оила аъзоси билан қолишга рухсат беришади. Бу ерда болалар боғчаси ва майдончаси мавжуд, деворларга Disney мультфильми қаҳрамонларининг суратлари туширилган.

6

Индонезиядаги Пондок Бамбу аёллар қамоқхонасида жазо муддатини люкс хонада яшаб ўтказиш мумкин. Ушбу хизмат пулли ҳисобланади. Пора бериб у ерда яшайдиган баъзи маҳбуслар ҳам мавжуд.

7

Уэльсдаги Қиролича қамоқхонасининг ўғир эшикларини ҳисобга олмаганда бу ер давлат мактабига ўхшайди. Қамоқхонада маҳбусларнинг ўқиши, спорт билан шуғулланиши, стол тенниси ва бильярд ўйнаши учун кўплаб имкониятлар яратилган.

8

Швециянинг Соллентуна қамоқхонаси маҳбусларнинг ўзлари овқат пиширишига, шунингдек, соатлаб телевизор ёки спортзалда вақт ўтказишига имконият яратиб беради.

9

Сўнгги йилларда Швейцариянинг Чамп-Долон қамоқхонаси тўлиб кетгани учун ҳукумат 40 миллион доллар сарфлаб унга янги қанот қўшди.

10

Меҳмонхонани эслатадиган қамоқхоналар (суратлар) Автор admin средний рейтинг 5/5 - 1 рейтинги пользователей
banner
Bo'limlar

Send this to a friend