Пахта империяси. Россия Ўрта Осиёни қандай эгаллаган? (суратлар)

2
banner
[Всего голосов: 6    Средний: 2.8/5]

«Тошкентликлар» ким? Бухоролик яҳудийлар фаоллигининг ошиши пахта саноатининг ривожланишига боғлиқми? Буларнинг барчаси Forbes галереясида, деб хабар бермоқда дарё.уз.

1869 йилнинг кузида Михаил Евграфович Салтиков бир неча йил олдин эгаллаб олинган Тошкент ҳақида ёзишга қарор қилди. Янги иш ва тижорат истиқболлари қидириб, Осиёни забт этиш учун кўплаб турли одамлар йўл олди. Уларни умумийлаштириб «тошкентликлар» деб аташган.

Улар очкўзлик ва эгоизм, қўполлик ва беўйликда айбланган. Буларнинг барчасини Салтиков ўзининг «Жаноб тошкентликлар» асарида ёритган.

Тошкент йигирув фабрикасида ип газлама ишлаб чиқарилиши

1

XIX аср саноатининг йирик соҳаси тўқимачилик эди. XIX аср ўрталарига келиб кийим ишлаб чиқариш учун асосий материалга айланган ип газлама мато борган сари кўпроқ аҳамият касб эта бошлади. Бундай мато учун пахта хом ашё бўлиб хизмат қилган, у эса Россияда етиштирилмаган. Уни асосан Шимолий Американинг жанубий штатлари етказиб берган. АҚШда 1861—1865 йиллар юз берган Фуқаролик уруши Европа, жумладан Россияга пахта етказишни кескин қисқартирган.

1861 йилдан 1863 йилгача бўлган икки йил ичида империяга пахта хом ашёсини олиб кириш 2,491 миллион пуддан 587 минг пудгача тушиб кетди, нархлар эса 1861 йилдаги бир пуд учун 4—5 рублдан 1864 йилда 20—23 рублга етди. Пахта тақчиллиги юзага келди, бу эса Москва фабрикаларининг хонавайрон бўлиши хавфини юзага келтирди. Америка пахтаси муқобилини топиш мамлакат иқтисодиёти учун кечиктириб бўлмас вазифага айланди.

АҚШ Фуқаролик уруши Ўрта Осиёни босиб олиш даврига тўғри келди. Ўрта Осиё савдогарлари юзйиллик бошидан Россия тўқимачилик корхоналарига маҳаллий пахта етказишни йўлга қўйган. 1864 йилга келиб у АҚШдан импорт қилинган пахта ҳажмидан ошди. Бироқ Ўрта Осиё хом ашёси сифати паст бўлган, деҳқонлар эса тегишли инфратузилма йўқлиги туфайли барқарор савдога кафолат бера олмаган.

Тошкентча усул: пахтадан мато учун асос тайёрлаш

2

Ўрта Осиёда бир йўла бир нечта: пахтанинг янги навига ўтиш, ҳудудга транспорт алоқасини йўлга қўйиш, ирригация ишларини ўтказиш каби вазифаларни ҳал этиш лозим эди. Генерал-губернатор Константин Кауфман «янги эгалланган ўлка иқтисодий ҳолатини чуқур ўргана туриб, бу ерда пахта маданияти ривожланган тақдирда Туркистонни буюк келажак кутаётганлигини тушунди». У ўзининг энг ўқимишли икки мансабдори — Бродовский ва Самолевскийни Техасга юборди.

Улар ғўза етиштириш ва унга ишлов бериш жараёнини тўлиқ ўрганиб, икки йилдан сўнг ватанига қайтди ва ўзи билан Американинг энг янги нави уруғларини олиб келди. Кауфман уларга тажриба фермасини ташкил этишни буюрди. У ерда маҳаллий аҳоли уруғларни текин олиши ва хом ашёни қайта ишлаш жараёни билан танишиши мумкин эди.

Деҳқонлар технологияларни биринчи қўлдан ўрганиб, фермада чет элнинг пахта тозалаш машиналари ва прессларини ишлата бошлади. Уруғлар тезлик билан ўлка бўйлаб тарқалди ва янги қишлоқ хўжалик техникасига Ўрта Осиёдан буюртмалар сони ошиб кетди.

Тошкент ип газлама мануфактураси

27517

Пахтани олиб чиқиб кетиш керак эди. 1880 йилда Ўрта Осиёни Россиянинг Европа қисмидан поёнсиз чўллар ва даштлар ажратиб турар эди. Туялар карвони ишончли юк алоқасини таъминлай олмас эди. Бундай вазиятни ҳал қилувчи қарорни ҳарбийлар қабул қилди. Улар Каспий денгизидаги Красноводск портидан Копетдоғ тоғ олди ҳудудларидаги Қизил Арват шаҳригача чўзилган темирйўл қурилишини бошлашга қарор қилди. Темирйўлнинг бу қисми 1881 йилда тайёр бўлди. 1885 йилда эса йўл Ашхободга қадар узайтирилиб, 1888 йилда эса Амударё орқали кўприк қурилиб, темирйўл Самарқандгача етди. 1891 йилдаёқ у орқали Россияга 165 минг тонна пахта олиб чиқиб кетилди.

Сувсиз чўл бўйлаб 1500 километр узунликдаги йўлни қуриш ишлари логистика ва муҳандисликда катта жасорат бўлди. Унда Миссисипидан Тинч океанига темирйўл қурган америкача усулдан фойдаланилди.

Бир неча йилдан сўнг йўл Самарқанддан Тошкентга қадар узайтирилди. Бироқ Красноводскдан Бокуга ҳамон Каспий орқали ўтадиган кемадан фойдаланишга тўғри келарди. Шунинг учун 1900 йилда Оренбургдан Тошкентга тўғридан-тўғри йўлни барпо этишга киришилди. Натижада 1906 йилда поездлар Тошкентдан тўғри Москвага қатнай бошлади.

Каспийорти темирйўли 1881 йилдан бошлаб босқичма-босқич қурилди. 1891 йилда у орқали 165 минг тонна пахта олиб чиқиб кетилди.

Russian Asia. The Trans-Caspian railway (or Central Asian railway), circa 1900.

Ирригация ишларини юритиш жараёни ҳам мураккаб кечган. Кафолатланган суғориш тизимисиз пахта етиштиришнинг имкони йўқ эди. Бу муаммони император Николай I нинг набираси буюк князь Николай Константинович ҳал қилди. У ёшлигида бриллиант ўғирлашда айбланиб, олий табақадан ўчирилган ва ҳатто шарифини Волинскийга ўзгартирган.

Николай Константинович 1881 йилда Тошкентга келади ва Туркистонда ирригация ишларини ўтказиш бўйича режасини тақдим этади. Аввалроқ Кауфман ташаббуси билан ҳам бир неча марта каналлар қазишга уринишлар амалга оширилган, бироқ улар ҳар сафар натижасиз якунланган. Бунга баъзан муҳандисларнинг хато ҳисоб-китоблари сабаб бўлган бўлса, баъзида йўл қўйилган иқтисодий хатолар сабаб бўлган. Масалан, улар деҳқонлар кунига 5 тангага қазишини истаган.

Сургун қилинган зодагон эса ирригация ишларини ўз ҳисобидан амалга оширишни таклиф қилади. Князь бугунги кунда пиар деб аталувчи ҳолатни жуда яхши тушунган ва 4500 гектар майдонни сув билан таъминлаган биринчи канални «Искандар ариқ» деб номлаган.

Шундан сўнг кенг кўламли лойиҳага навбат келди. «Бухоро ариғи» беш йил давомида қурилди, бироқ гидротехниклар хатоси туфайли ишга тушмади. Шундан сўнг князь Кауфманнинг ташлаб қўйилган лойиҳасига мурожаат қилди. У ер қазувчиларга кунига 90 танга, кейинроқ 1 рубль 20 танга тўлади. Унда ўзбеклар ҳам, кўчиб келган руслар ҳам ишлаган.

Сувни Сирдарёдан олган юз километрлик канал 1896 йилда якунланди ва у 100 минг гектар майдонни сув билан таъминлади. Канал бўйида 120 та янги аҳоли турар-жойи пайдо бўлди.

Каспийорти темирйўли

Construction of the Trans - Caspian Railway (Central Asian Railway): laying the track. Begun in 1879, in 1888 it reached Smarkand, and in 1898 it extended to Tashkent and Andijan. Built by the Russians. From "Le Journal de la Jeunesse", Paris, 1888. Engraving (Photo by: Universal History Archive/UIG via Getty Images)

Шубҳасиз, буюк князь шунчаки ҳомий бўлмаган. Унинг ўзи ҳам пахта бизнесига қўшилиб, пахта тозалаш заводлари, мойжувозлар очган ва кунжара сотган.  Тошкент унинг иккинчи ватанига айланган ва у шу ерда 1918 йилда вафот этган.

Олиб борилган ишлар натижасида 35 йил давомида ҳудуддаги пахта майдони 1916 йилга келиб 60 минг гектардан 840 минг гектарга етган. Ҳосилдорлик икки баробар — ҳар гектардан деярли 15 центнерга етган. Пахта хом ашёсини етиштириш ҳам шунга мувофиқ равишда ўсиб борди, 1913 йилда етти мартадан зиёд ошиб, 744 минг тоннани ташкил қилди. Россияга 138 миллион рублга тенг миқдорда олиб чиқиб кетилган. Биринчи жаҳон уруши йилларида хом ашёга бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизи Ўрта Осиёдан келтириш ҳисобига қаноатлантирилган.

Пахта маданиятининг ривожланиши империядаги тўқимачилик саноатига янги туртки берди. 1885—1913 йилларда унинг ҳажми 3,5 марта ошди.

Туркистонда пахта хом ашёсини оммавий ишлаб чиқариш уни қайта ишлаш бўйича маҳаллий саноатнинг юзага келишига олиб келди. 1916 йилда Ўрта Осиёдаги пахта тозалаш 11 миллион даромад келтирди. Инқилобга келиб бу ерда 235 та пахта заводи бор эди.

Ўрта Осиёда пахта саноатининг ривожланиши бухоролик яҳудийлар жамиятининг иқтисодий фаоллигига туртки бўлди. Ака-ука Якуб ва Сион Вадяевлар, ака-ука Рафаэль ва Натаниэль Потеляховлар, Юсуф Давидов савдо-саноат холдинглари асосчиларига айланди. Ака-ука Вадяевлар 30 та пахта заводига ва бешта ёғ заводига эгалик қилган, Якуб эса Қўқондаги биржа қўмитасига раҳбарлик қилган.

Пахта бизнесида келиб чиқиши турли миллатга мансуб бўлган тадбиркорлар — татар ака-ука Яушевлар, ўзбек ва тожик Ҳакимбеков, Дадажонбоев, Мирбадаловлар иштирок этган.

Ҳудуд қиёфаси тезкорлик билан ўзгара бошлаган. Маҳаллий аҳоли янги маданият ва меҳнат кўникмаларини ўзлаштира бошлаган.

 

Пахта империяси. Россия Ўрта Осиёни қандай эгаллаган? (суратлар) Автор admin средний рейтинг 2.8/5 - 6 рейтинги пользователей
Рукн:
Жамият
banner
Bo'limlar

Send this to a friend