Москвадаги ўзбеклар қаерларда овқатланади?

plov-com
banner
[Всего голосов: 2    Средний: 3.5/5]

Москвада ҳақиқий паловни топиш мумкинми? Қўй гўштидан тайёрланган шашликни қаерда тановул қилиш мумкин? Москвада яшовчи ўзбеклар ҳақиқий ўзбек таоми тайёрланадиган қимматбаҳо ресторанлар, кафелар тармоғи ва арзон тамаддихоналар ҳақида ҳикоя қилади, деб ёзади Afisha Daily.

«Шабада»

«Ҳиссиётлар бўйича Тошкентга энг яқин жой»

«Шабада»

Олег Абдурашитов, Kaspersky Lab ходими: «Ўзбек ошхонаси деганда турли географик ва тарихий шарт-шароитларда жойлашган турли ҳудудлар ошхоналарининг уйғунлиги назарда тутилади. Шунинг учун ҳам тошкентча ош унинг самарқандча ва фарғонача турларидан сезиларли даражада фарқ қилади.

Қадрдон Тошкентда ош, манти, сомса, шашлик ва лағмон — буларнинг барчаси, биринчи навбатда стритфуд бўлиб, улар тонгда харид қилинган маҳсулотлардан кўп миқдорда тайёрлаб қўйилади ва шу заҳоти истеъмол қилинади. Москвада эса иқлим ўзига хосликлари ва маҳсулот логистикасидан келиб чиқиб бунга эришиш қийин, бироқ охирги йилларда ўзбек ошхонаси каби муассасалар сони сезиларли даражада ошди.

Москвада ҳиссиётлар бўйича Тошкентга энг яқин жой — бу Сельскохозяйственний кўчасидаги ‘Шабада’ ресторани. Бу ерга ёзнинг иссиқ оқшомларида катта компания билан келиб, кўчадаги столга жойлашиб, иссиқ нон, сомса, ачичук салати ва албатта ош буюртма қилган маъқул.

Ўзбек ошхонаси ҳақиқий slow food. Шошилманг. Баҳраманд бўлинг. Яна буюртма қилинг».

«Визирь Махалля & Граф Орлов»

«Мен Москвада еган энг яхши ош»

vizir-mahalla

Эля Красик, Ташқи иқтисодий фаолият бўйича менежер: «Ўзига хос атмосферага эга бўлган ажойиб жойни тавсия қилмоқчиман (тан олиш керакки, нархлар анча юқори) — ‘Визирь Махалля & Граф Орлов» ресторани. У граф Орловнинг собиқ қўрғонидаги қадимий ва гўзал бинода жойлашган.

Мен Москвада тановул қилган энг яхши ош — худди Тошкентдаги каби байрамона. Уни лаганда тортишади, ошдаги гуруч эриб кетади. Тандирда пиширилган сомсанинг мазаси ҳам худди ватанимдаги каби. Бу ресторандаги ажойиб ошпазларнинг барчаси ўзбекистонлик».

vizir-mahalla.JP1_

Тимур Ланский, «Чайхона №1» ресторанлари асосчиси: «Мен Москвада туғилиб, ўсганман, отам эса асли тошкентлик. Ўзбек ошхонаси ҳақида эшитганимда биринчи навбатда уруш даврларида ўзбеклар миллионлаб қочоқларни овқатлантирган таомлар кўз олдимга келади.

Ўзбек таоми мен учун биринчи навбатда меҳмондўст ва меҳрибон халқнинг мазали таомидир. Чойхона таомлари Москва ва бошқа шаҳарларимизда ҳеч қачон йўқолмайди. Фаолиятим тури туфайли ресторанларим концепциясига ўхшаш кўплаб овқатланиш муассасаларига боришимга тўғри келади. ‘Визирь Махалля & Граф Орлов’ ресторанида яхши ош ва манти тайёрлашади. Яхши лағмон учун эса Охus’га йўл олишни тавсия қиламан».

«Восточний квартал»

«У ерга доим дўстларимизни олиб борамиз»

vostochniy-kvartal

Алишер, қўшиқчи, дизайнер: «Мен учун Москвада энг мазали, ишончли ва тўғри ош, яна ҳақиқий ўзбек шашлигини тайёрлайдиган битта жой бор. Бу старий Арбатдаги ‘Восточний квартал’ кафесидир. Уни 20 йил аввал асли тошкентлик рус болалар очган. Бу Москвада пайдо бўлган биринчи ўзбек ошхонаси кафеларидандир.

Кафеда қўйдан ташқари барча маҳсулотлар Ўзбекистондан келтирилади. Кафе эгалари уларнинг кафеси 20 йилдан буён бир кун ҳам ёпилмаганлиги билан фахрланади».

«Павлин-мавлин»

«Қўй гўштидан тайёрланган ўзбекча пелмени — чучварани татиб кўришни тавсия қиламан»

pavlin-mavlin

Сергей Комаров, «Собака Рекордс» бошқарув директори: «Ўзбек таоми бу бир олам анъаналар мажмуаси. Москвада ўзбек ресторанлари жуда кўп. Улардан ‘Павлин-мавлин’ни танладим.

Менга уларнинг лағмони жуда ёқади, унинг таъми ҳақиқий ўзбекчасини эслатади. Шуниндек, кичкина ўзбекча пелмени — чучварани татиб кўришни тавсия этаман».

«Алайский базар»

alayskiy-bazar

Софя Назметдинова, ГР-консултант: «Мен учун ўзбек таоми таниш, яқин ва қадрдон. Анчадан буён Ўзбекистонда яшамайман, миллий таомлар эса қадрдон жойлар билан алоқани сақлаш имконини беради. ‘Лагманная’ кафесида ажойиб кулча ва сомса сотилади.

Каттароқ муассасаларда норин каби ноёб таомни татиб кўриш мумкин. ‘Алайский базар’ ана шундай муассасалардан биридир».

«Узбекистан»

«Ажойиб ошхона ва бенуқсон хизмат кўрсатиладиган ресторан»

uzbekistan

Дони, Black Star лейбли артисти: «Албатта Москванинг ҳеч қаерида Ўзбекистондаги каби таом тайёрланмайди. Биринчидан, маҳсулотлар бошқача. Иккинчидан, ўзбек ошхонаси бу оддий таомлар эмас, бутун бир анъаналар мажмуасидир. Ўзбек миллий таомларини тановул қилиш учун ‘Узбекистан’ ресторанига бораман. У ерда дастурхоннинг бош таоми — палов ва ширинликларни татиб кўришингиз мумкин».

Уйга етказиладиган таом: Plov Time, Plovberrry ва Plov.com

«Чиройли ва қулай қадоқдаги ўзбек таоми»

plov-com

Хабиб Абдуллаев, Москвада ўзбек миллий-маданий автономияси раиси:«Ўзбек таомларини уйга ёки офисга буюртма қилиш учун Москвада бир нечта сервислар мавжуд. Улардан Plov Time’ни мақул кўраман. Айниқса уларнинг ‘Байрамона’ палови (унга сариқ нўхат ва майиз қўшилади), шунингдек, сомса ва қовоқ мантисини ёқтираман».

«Урюк»

uryuk

Мария Буглова, менежер: «Лағмон ва норинни ‘Урюк’ чойхоналаридан олиш керак. Уч-панжа (қўй гўштидан шашлик) ва сомсани эса ‘Чайхона №1’ дан, кулчани Даниловский бозори қаршисидаги палаткадан олишни тавсия қиламан. Даниловский бозорининг ўзидан эса қурт ҳам топиш мумкин».

Манба: дарё.уз

Москвадаги ўзбеклар қаерларда овқатланади? Автор admin средний рейтинг 3.5/5 - 2 рейтинги пользователей
Рукн:
Олам
banner
Bo'limlar

Send this to a friend