Дунёнинг энг гўзал масжидлари. Рўйхатда Бибихоним масжиди ҳам бор (суратлар)

2. Ҳаворанг масжид, Истанбул, Туркия
banner
[Всего голосов: 12    Средний: 3.6/5]

TravelAsk нашри ислом дини тарихида муҳим аҳамият касб этувчи, ўзининг гўзаллиги ва ҳашамати билан ҳамон дунёни лол қолдириб келаётган масжидлар рўйхатини эълон қилди.

1. Хасан II нинг масжиди, Касабланка, Марокаш

Масжиднинг қурилиш ишлари 1993 йилда якунланган бўлиб, уни қуриш учун 800 миллион доллар маблағ сарфланган. Барча пуллар эҳсонлар ҳисобига йиғилган.

1. Хасан II нинг масжиди, Касабланка, Марокаш 1. Хасан II нинг масжиди, Касабланка, Марокаш 1

2. Ҳаворанг масжид, Истанбул, Туркия

Истанбул марказида жойлаган масжид Султон Аҳмад ёки Ҳаворанг масжид деб ҳам аталади. У 1616 йилда қуриб битказилган. Масжид нафақат ислом оламининг, балки жаҳон архитектурасининг юксак намуналаридан бири ҳисобланади.

2. Ҳаворанг масжид, Истанбул, Туркия 2. Ҳаворанг масжид, Истанбул, Туркия 2

3. Жоме масжиди, Исфахон, Эрон

Жоме масжиди — Исфахонданинг маҳобатли иншоотларидан бири.  Уни қуриш VIII асрда бошланган бўлиб, қурилиш ва реконструкция ишлари ХХ аср охирига қадар давом этган.

3. Жоме масжиди, Исфахон, Эрон 3. Жоме масжиди, Исфахон, Эрон 1

4. Бибихоним масжиди, Самарқанд, Ўзбекистон

Узоқ вақтга қадар XV асрда қурилган Бибихоним масжиди ислом оламида энг улкан масжид дея ҳисобланган. Масжид Амир Темур буйруғига асосан қурилган. Иншоот Ўрта Осиё архитектура меъморчилигини классик наъмунаси.

4. Бибихоним масжиди, Самарқанд, Ўзбекистон 4. Бибихоним масжиди, Самарқанд, Ўзбекистон1

5. Шайx Зайд масжиди, Абу-Даби, БАА

Шайх Зайд масжиди улкан торт мисоли бўлиб, нозик ва нафис минора билан безатилган. Масжидга ўрнатилган энг катта қандил, энг катта гилам ва мармар мозаикаси ўзига хос рекордни қайд этган.

5. Шайx Зайд масжиди, Абу-Даби, БАА 1 Sheikh_Zayed_Mosque__Abu_Dhabi__UAE

6. Жоме масжид, Деҳли, Ҳиндистон

ХVII асрда Эски Деҳли кўчаларининг марказига қурилган ажойиб ёдгорлик. Жоме масжид Шоҳжаҳон буйруғига асосан қурилган. Бино ҳинд-ислом рамзларини ўзида мужассам этади.

6. Жоме масжид, Деҳли, Ҳиндистон 6. Жоме масжид, Деҳли, Ҳиндистон 1

7. Мескита, Кордова, Испания

Ғарбий Европадаги ислом ўтмишининг ёрқин намунаси Кордова шаҳрида жойлашган. Ўрта асрларда ушбу масжид катталиги жиҳатидан иккинчи ўринда турган. Уни қуриш ишлари VIII асрда бошланган бўлиб, XIII асрга қадар давом этган. Ҳозирда ушбу масжуд христиан динининг черковига айлантирилган.

7. Мескита, Кордова, Испания 7. Мескита, Кордова, Испания2

Манба: дарё.уз

Дунёнинг энг гўзал масжидлари. Рўйхатда Бибихоним масжиди ҳам бор (суратлар) Автор admin средний рейтинг 3.6/5 - 12 рейтинги пользователей
Теглар:
·
banner
Bo'limlar

Send this to a friend