Самарқандга туристлар нигоҳи билан қараганда (суратлар)

«Регистон» меҳмонхонаси рус конструктивизми услубида бунёд этилган
banner
[Всего голосов: 2    Средний: 3.5/5]

Самарқанд эрамиздан аввалги 742 йилда асос солинган дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан биридир. Шаҳар икки минг йилдан ортиқ вақт давомида Хитой ва Европа ўртасидаги Буюк Ипак йўлининг асосий пунктларидан бири ҳисобланган.

«Болтай» нашри Самарқанднинг фотограф Денис Мукимов томонидан олинган суратлари ва уларга ҳавола этган изоҳларни тақдим этди, деб хабар бермоқда дарё.уз.

Доим Самарқанд қуйидаги кўринишга эга бўлса керак деб ўйлаганман…

Доим Самарқанд қуйидаги кўринишга эга бўлса керак деб ўйлаганман…

Бироқ Самарқанд мана бу кўринишга эга экан:

Бироқ Самарқанд мана бу кўринишга эга экан

Бироқ Самарқанд мана бу кўринишга эга экан1

Ўрта асрларга оид ислом ёдгорликлари архитектураси унча катта бўлмаган майдонни эгаллайди.

Ўрта асрларга 1

Урта

Маҳаллий сувенирлар

Маҳаллий сувенирлар

Самарқанд маркази

Самарқанд маркази

Бу суратлар Самарқанднинг марказий майдони — Регистондан бир неча дақиқалик масофада олинган.

Бу суратлар

Самарқанд аҳоли сони ва катталиги бўйича Ўзбекистон шаҳарлари орасида иккинчи ўринда туради.

Самарқанд аҳоли сони

Шаҳарнинг замонавий номи туркча «Семиз кент» сўзидан олинган бўлиб, «Бой манзил» деган маънони англатади.

Шаҳарнинг замонавий

2001 йилда шаҳар ва унинг тарихий архитектура ва археологик ёдгорликлари ЮНЕСКО Бутунжаҳон мерослари рўйхатига «Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси» номи билан кирган.

2001 йилда шаҳар ва унинг

«Шарқ юлдузи» кинотеатри

«Шарқ юлдузи» кинотеатри

Бу қадимий бинолар ажойиб ҳолатда сақланганлиги, барчаси таъмирланиб, бўялганлиги диққатга сазовор. Биноларнинг олд қисмида умуман рекламалар йўқ.

Бу қадимий бинолар

Қадимги деталлар ҳам ҳайратланарли тарзда сақланиб қолган. Қачондир бу ерга ҳам замонавий деразалар қўйилади ва унинг ромлари асло бу шаклда бўлмайди.

Қадимги деталлар

Энг чиройли почта бўлимларидан бири Самарқандда жойлашган. Рус ва шарқ услубларининг ноёб уйғунлиги.

Энг чиройли почта

«Регистон» меҳмонхонаси рус конструктивизми услубида бунёд этилган

«Регистон» меҳмонхонаси рус конструктивизми услубида бунёд этилган

Қадимий рус биноларининг кўплигига қарамасдан, кўплаб деталлар Ўзбекистонда эканлигингни эслатиб туради. Шулардан бири дўппи кийган эркаклардир. Ўрта Осиёнинг ҳар бир йирик шаҳри ва ҳудуди ўз дўппи шакли ва нақшига эга. Самарқанд дўпписи Россия патриархи бош кийимини эслатади.

Қадимий рус биноларининг

Кўп сонли ёрқин чойхоналар ҳам Марказий Осиёда эканлигингни ёдга солиб туради

Кўп сонли ёрқин чойхоналар ҳам Ўрта Осиёда эканлигингни ёдга солиб туради

Умумий овқатланиш жойларининг қизиқарли реклама штендерлари

Умумий овқатланиш жойларининг қизиқарли реклама штендерлари

Самарқанд Мангу олови

Самарқанд Мангу олови

Шаҳарда пиёдалар учун бир нечта ажойиб ҳудудлар мавжуд, кечки пайт уларда сайр қилиш жуда ёқимли.

Шаҳарда пиёдалар

Ўзбекистоннинг энг туристик шаҳрида идеал тозалик ва тартибни фаррошларнинг улкан армияси таъминлайди.

Ўзбекистоннинг энг туристик шаҳрида

Шаҳарнинг марказий кўчаларида каптарлар каби товуслар ҳам эркин сайр қилиб юради.

Шаҳарнинг марказий кўчаларида

Самарқандга Тошкентдан «Афросиёб» тезюрар поездида келдик.

Самарқандга Тошкентдан «Афросиёб» тезюрар поездида келдик.

Поезднинг максимал тезлиги — соатига 230 километр. 344 километр масофани поезд роппа-роса икки соатда босиб ўтади.

Поезднинг максимал тезлиги

Шаҳарни дунёга машҳур қилган қадимий шарқ архитектураси ёдгорликлари

Шаҳарни дунёга машҳур қилган қадимий шарқ архитектураси ёдгорликлари

Самарқанд ана шунақа шаҳар!

Самарқанд ана шунақа шаҳар!

 

Самарқандга туристлар нигоҳи билан қараганда (суратлар) Автор admin средний рейтинг 3.5/5 - 2 рейтинги пользователей
banner
Bo'limlar

Send this to a friend