Энг радиоактив шаҳарлар рўйхатига Марказий Осиёдаги шаҳарлар ҳам кирди (фотогалерея)

Чернобиль (Украина)
banner
[Всего голосов: 7    Средний: 2.7/5]

 «Оси мира» нашри дунёнинг одамлар яшайдиган ўнта радиоактив жойлари рўйхатини тузди, KNewsга таяниб дарё.уз хабар бермоқда. Унга Қирғизистоннинг Майлуу-Суу ва Қозоғистоннинг Семей шаҳарлари ҳам кирди.

Рамсар (Эрон)

Рамсар (Эрон)

Денгиз курорти бўлган Рамсар шаҳарчасининг Талеш Маҳалла туманида радиация фони меъёрдан йигирма баравар юқори ҳисобланади. Бу ерда ўз вақтида радиоактив чиқиндилар ахлаттепаси бўлган, у ҳалигача бартараф этилмаган.

Озёрск (Россия)

Озёрск (Россия)

Россиянинг ёпиқ шаҳарларидан бирида 82 минг киши деярли ядро қабристонида ўз ҳаётларини қуришда давом этмоқда. Бу ерда узоқ вақт фаолият юритган «Маяк» заводида қурол-яроғлар учун плутоний ишлаб чиқарилган, чиқиндилар эса бутун вилоятга тарқалган.

Чернобиль (Украина)

Чернобиль (Украина)

Чернобиль атом электр станциясидаги офатдан сўнг ўн йиллаб вақт ўтса ҳам, бу ерда юқори радиация фони сақланмоқда. Шунга қарамай, шаҳарда одамлар яшайди — 400 га яқин кексалар тақиқланган ҳудуд ичидаги уйларига қайтишга қарор қилди.

Гуарапари (Бразилия)

Гуарапари (Бразилия)

Гуарапарида радиация фони меъёрдан ошмаган, аммо оммабоп пляжлардан бирида қирғоқбўйидаги тоғлар эрозияси туфайли, радиация даражаси баланд бўлиб қолмоқда.

Янцзян (Хитой)

Янцзян (Хитой)

Моноцитга бой тоғ жинслари эрозияси натижасида олинган қум маҳаллий завод томонидан ғишт ишлаб чиқаришда қўлланилган. Ундан эса шаҳардаги бутун бир туманни қуришган. Моноцит вақт ўтиши билан деворларда радий, актиний ва радонга парчаланган.

Керала (Ҳиндистон)

Керала (Ҳиндистон)

Керала атрофидаги қумларда торий даражаси юқори, бу радиация фони дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 30 марта ошиб кетишига сабабчи бўлган.

Семей (Қозоғистон)

Семей (Қозоғистон)

Собиқ иттифоқ даврида ушбу шаҳар атрофлари ядро бомбалари портлатиладиган полигонга айлантирилган. Ўша вақтда шаҳарда яшаган 1,5 миллион аҳолининг юз мингдан ортиғи тўғридан-тўғри радиация нурланишига учраган. Бу ерда аҳолининг саратон касалликларига чалиниши мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан уч марта кўпроқ кузатилади.

Майлуу-Суу (Қирғизистон)

Майлуу-Суу (Қирғизистон)

Шаҳар атрофига қарийб 2 миллион куб метр радиоактив материаллар кўмилган. Устига-устак, ҳудуд тектоник фаол ҳисобланади. Навбатдаги зилзила бутун шаҳарни радиоактив ахлатга кўмиши мумкин.

Паломарес (Испания)

Паломарес (Испания)

1966 йилда АҚШ ҲҲК бомбардимончиси ёқилғи самолёти билан ҳавода тўқнашиб кетиши натижасида бу ерда иккита ядро бомбаси портлаган, аммо бу 2008 йилгача махфий сақланган. Айни пайтда радиация фони ўта юқори бўлган шаҳарда саратон касалликлари статистикаси мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан 2,5 марта юқори.

Шинколобве (Конго Демократик Республикаси)

Шинколобве (Конго Демократик Республикаси)

Маҳаллий уран кони расман хавфли деб топилиб, 2004 йилда ёпилган. Аммо шаҳар аҳолисининг катта қисми ноқонуний равишда руда қазиб чиқариш билан шуғулланади.

 

 

Энг радиоактив шаҳарлар рўйхатига Марказий Осиёдаги шаҳарлар ҳам кирди (фотогалерея) Автор admin средний рейтинг 2.7/5 - 7 рейтинги пользователей
Рукн:
Олам
banner
Bo'limlar

Send this to a friend